1

Навоийда нодавлат таълим муассасаси раҳбарларининг кирдикорлари фош бўлди

ЖАМИЯТ 23.01.2020, 09:35
Навоийда нодавлат таълим муассасаси раҳбарларининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди, дея “darakchi.uz”га маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати. 

Тадбирда “А.ch.м.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Ш.Ф. ва иш бошқарувчиси Б.С.лар фуқаро Р.С.ни алдаб, Москва халқаро академиясига ўқишга киритиш эвазига кўрсатилган консалтинг хизмати ва академиянинг бир йиллик контракт тўлови сифатида ундан 11,1 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган текширувда, таълим муассасасининг асосий фаолият тури мактабдан ташқари таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўлса-да, муассаса мансабдор шахслари рухсат этилмаган бошқа фаолият билан шуғулланиб келган. Яъни муассаса раҳбарлари фуқароларни Россия Федерациясининг Москва халқаро академияси ва бошқа Олий ўқув юртларига ўқишга киритиш ва ўқитиш важи билан уларнинг ишончига кириб, 38 нафар фуқароларнинг 271,3 млн. сўм пул маблағларини қўлга киритганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ф. ва Б.С.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1