АсосийJamiyat

Косондаги 68 та маҳаллада уй кутубхонаси ташкил этилади

'Косондаги 68 та маҳаллада уй кутубхонаси ташкил этилади'ning rasmi

Косон туманида жойлашган жами 68 та маҳаллада уй кутубхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Косон тумани кенгашининг VI-чақириқ иккинчи сессиясида маълум қилинди.

Косон тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган сессияда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, 2019 йил давомида тумандаги cекторлар, ташкилотлар раҳбарлари фаолияти  ва мурожаатлар  билан ишлаш ҳолати тўғрисида ҳисоботлар эшитилди.

Туманда  5 та ташаббусни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Унга кўра,  маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилиши билан бирга маҳаллий бюджетдан йўналтирилган маблағлар эвазига  умумтаълим мактабларига мусиқа асбоблари, спорт жиҳозлари, бадиий адабиётлар етказиб бериш ишларини самарали ташкил қилиш айтилди.

Шунингдек, Туман аҳолиси, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида 100 минг дона ўзбек ва жаҳон адабиётларини етказиб бериш ҳам таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳокими пойтахтда фаолият юритаётган қашқадарёликлар билан учрашиш асносида ўз қишлоғида кутубхона қурмоқчи бўлганлар учун ҳокимлик камида 5 миллион сўмлик бадиий адабиёт етказиб беришини маълум қилганди.

    Бошқа янгиликлар