АсосийJamiyat

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларни довонда ҳаракатланмасликка чақирди

'Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларни довонда ҳаракатланмасликка чақирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромед)нинг маълум қилишича жори йилнинг 24 январь кунидан 26 январь кунига қадар “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши бўрон бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиб кўринишнинг 50 метргача ёмонлашиши шомолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши кутилмоқда.

Бу ҳолатлар йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан транспорт воситасини довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда ҳаракатланмасликни, сўрайди.

 

    Бошқа янгиликлар