АсосийJamiyat

Шарқшунослик институтининг магистр ва докторантлари 14 минг АҚШ долларига тенг халқаро грант ютиб олишди

'Шарқшунослик институтининг магистр ва докторантлари 14 минг АҚШ долларига тенг халқаро грант ютиб олишди'ning rasmi

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг 5 нафар докторант ва магистрлари Корея фондининг умумий 14 100 АҚШ доллари миқдоридаги халқаро грантни қўлга киритишди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ғолибларга махсус сертификатларни Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон Тошкентдаги элчихонада ўтказилган тадбирда тантанали топширди.

Корея фондининг молиявий грантига институтнинг қуйидаги магистр ва докторантлари  олиб бораётган илмий изланишлари учун сазовор бўлишди:

- Сирожиддин Махатов, таянч докторант, “Инновацион ривожланишнинг хориж тажрибасидан Ўзбекистон иқтисодиётида фойдаланиш имкониятлари”;

-  Дилором Аширбаева, мустақил изланувчи, “Корейс ва ўзбек дискурсида мурожаат бирликларининг қиёсий тадқиқи”; 

-  Расул Шеров, магистр, “Глобаллашув шароитида Жанубий Корея иқтисодий ривожланиш трансформацияси”;

- Мафтуна Баҳромова, магистр, “Синхрон таржима соҳасининг тараққиёт босқичлари”;

- Азиза Ҳидоятова, магистр, “Янг Квижа ҳикояларида образлар тизими” .

    Бошқа янгиликлар