АсосийJamiyat

Бухорода контрактда ўқиётган талаба аслида грантга кирганлиги маълум бўлди

'Бухорода контрактда ўқиётган талаба аслида грантга кирганлиги маълум бўлди'ning rasmi

 Ромитан туман Шўрча маҳалла фуқаролар йиғини Работисулаймон қишлоғида яшовчи фуқаро Шаҳзод Бахшиллоев Бухоро шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

hudud24.uzнинг маълум қилишича, Ш.Бахшиллоев 2018 йилда Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институти қабул комиссиясига абитуриент сифатида ҳужжат топширади. Давлат тест маркази томонидан имтиҳонга кириш учун 2018 йил 31 июль кунида унга рухсатнома берилади.

Унга берилган жавоблар варағининг рақами 8009070 эди. У 5510103-Даволаш иши (Бухоро) таълим йўналишини танлаган.

Аммо “Абитур” базасига эса абитуриентнинг таълим йўналиши қабул комиссияси масъул оператори, институт ходими М.Э. томонидан 5510100-Даволаш иши (Бухоро) таълим йўналиши деб хато киритилади. Тест синовлари натижасида Ш.Бахшиллоев 231,7 балл тўплайди. 5510103-Даволаш иши таълим йўналишининг давлат грантлари асосида қабул чегараси эса ўша пайтда 173,6 баллни ташкил этган.

Қабул комиссияси масъул операторининг хатоси туфайли Ш.Бахшиллоев контрактга тушиб қолади. Қизиғ-а? Биргина хато бир инсоннинг тақдирига таъсир қилди.

Ушбу қонунбузилиш аниқлангандан кейин Адлия бўлими томонидан фуқаро Шаҳзод Бахшиллоев манфаатини кўзлаб, Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институтига нисбатан контракт тўлови учун тўлаб берилган 10.136.500 сўм моддий зарарни ва 2.000.000 сўмлик маънавий зарарни, жами бўлиб 12.136.500 сўмни ундириб бериш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига даъво аризаси киритилади.

Бу иш суд томонидан 2019 йил 14 августда рад қилинади. Бироқ адлия бўлими томонидан киритилган апелляция шикоятига асосан, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг апелляция инстанциясининг 2019 йил 8 октябрдаги ажрими билан даъво қисман қаноатлантирилди.

Талаба фойдасига контракт тўлови ҳамда 500.000 сўм маънавий зарар ундирилди.

    Бошқа янгиликлар