АсосийJamiyat

Сирдарёлик хулқи бузуқ аёл, ишни ёпиш учун ИИБ ходимига пора таклиф қилди

'Сирдарёлик хулқи бузуқ аёл, ишни ёпиш учун ИИБ ходимига пора таклиф қилди'ning rasmi

Сирдарёда ИИБ ходимига пора беришга уринган шахс қўлга олинди, дея маълум қилди ИИВ.

22 январь куни Сирдарё вилояти ИИБ ходими раҳбарият номига билдирги орқали мурожаат қилди. Унда 19 январь куни фуқаро Д.Б.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида фуқаро Ю.К. ўз яшаш хонадонида 70.000 сўм пул эвазига фуқаро Д.Б. билан жинсий алоқада бўлган вақтда ушланган.

Пуллар далилий ашё сифатида олиниб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар тўпланган. 

Шундан сўнг фуқаро Ю.К. ИИБ ходимига маъмурий материални кўриб чиқмаслик, судга юбормаслик ҳамда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора тариқасида пул таклиф қилган.

Мурожаатда ушбу ҳаркатлари учун Ю.К.га нисбатан қонуний чора кўриши сўралган. 

22 январь куни Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси Сирдарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти прокуратураси ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирлари давомида 1994 йил 15 март куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, турмушга чиқмаган, муқаддам 2017 йил 21 февралда Жиноят кодексининг 223-модда 2-қисми “а” банди билан судланиб, амнистия актига асосан жавобгарликдан озод этилган, 2019 йил 17 мартда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган, Гулистон шаҳрида яшовчи Ю.К. билдирги ёзган ходимнинг хизмат хонасида 400.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Сирдарё вилояти прокуратурасига юбориш чоралари кўрилмоқда, дейилади Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар