1

“Йил талабаси” совринини қўлга киритган ҳамюртимиз жаҳоннинг ҳар қандай олий ўқув юртида ўқиш имкониятига эга бўлди

ЖАМИЯТ 27.01.2020, 14:57
“Йил талабаси” совринини қўлга киритган ҳамюртимиз жаҳоннинг ҳар қандай олий ўқув юртида ўқиш имкониятига эга бўлди

Қозон шаҳрида йилнинг энг кучли талабасини аниқлаш маросими бўлиб ўтди ва тадбирда ўзбекистонлик Камолиддин Бобохонов бир овоздан Қозон федерал университети Ижтимоий-фалсафий фанлар ва оммавий коммуникациялар институти ўқувчиси ғолиб деб эълон қилинди. Бу ҳақда  “Татар-информ” агентлигига таяниб Ўз А  хабар бермоқда.

Ёш ҳамюртимиз ушбу ғалабаси эвазига 50 минг рубль пул мукофоти ва жаҳоннинг ҳар қандай олий ўқув юртида ўқиш имкониятини қўлга киритди.

Талабалар ўртасидаги танлов тўрт босқичда ўтказилди. Барча иштирокчилар илк бор “Татаристон талабаси” номли автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон портфолио тақдим этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1