1

Маданият маркази бошлиғи 18 кишига сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблагани аниқланди

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 13:26
Маданият маркази бошлиғи 18 кишига сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблагани аниқланди

Дўстлик маданият марказида бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Маданият маркази бошлиғи М.Э. ва бошқалар ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали марказда ҳақиқатда ишламаган 18 нафар фуқароларга иш ҳақи ҳисоблашганликлари ҳамда ишчи ходимларнинг тўлов қайдномаларидаги имзоларини қалбакилаштириб, жами 266,9 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Э. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1