Ислом Каримов Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди

ЖАМИЯТ 20.02.2015, 10:53
Ислом Каримов Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов 19 февраль куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди. Ушбу учрашувда Ислом Каримов нутқ сўзлади, деб маълумот беради ЎзА хабарларига таяниб, uz24.uz.

Дастурда мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, кенг кўламли иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли даромадлари ва ҳаёт сифатини муттасил ошириб боришга доир муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган. Жумладан, иқтисодиётни модернизациялаш, янги саноат корхоналари барпо этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенг ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини қайта кўриб чиқиш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, маҳаллийлаштириш дастурларини давом эттириш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳаёт даражасини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимизда мустақиллик йилларида кенг кўламли, мисли кўрилмаган улкан ишлар амалга оширилганини қайд этди. Президент сайловига тайёргарлик, уни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар миллий қонунчилигимиз ва халқаро демократик талабларга тўла мос равишда ўтаётганини таъкидлади. Сайловчиларни 29 март куни бўладиган Президент сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1