АсосийJamiyat

"Ҳоким топшириғи билан" қоида бузганини айтган ҳайдовчи ишдан бўшатилди

'"Ҳоким топшириғи билан" қоида бузганини айтган ҳайдовчи ишдан бўшатилди'ning rasmi

«Ҳоким топшириғи билан юрган» ҳамда журналистга ўшқирган шахс ишдан бўшатилди. Мутасаддилар масалага ойдинлик киритди.

«Тошкент» телеканалининг «Пойтахт йўлларида» кўрсатуви журналист ва операторига қўпол муносабатда бўлган, шунингдек, ёлғон маълумот берган Crafers корхонаси ишчиси Аброр Шарипов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда корхонанинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси манбаси асосида Газета.уз хабар берди.

Маълум қилинишича, кўрсатувнинг 2019 йил декабрь ойида тасвирга олинган сонида Crafers рекламаси ёпиштирилган Malibu автомобили ҳайдовчиси Тошкентдаги Қоратош ва Самарқанд дарвоза кўчалари кесишмасидаги машиналар ҳаракатига халал бериб, ўз транспортини йўл ёқасида тўхтатган.

Кўрсатув ижодий гуруҳи камерасига тушиб қолаётганини сезган ҳайдовчи нима учун уни тасвирга олаётганини сўрайди. Шунингдек, у шаҳар ҳокимидан топшириқ олганини айтади:

«Шаҳар ҳокими Жаҳонгир ака Ортиқхўжаев буйруғи билан келганман», — дея журналистга ўшқиради ҳайдовчи. Бироздан сўнг у машинага ўтириб, воқеа жойидан кетиб қолган.

«Ўзбекистон Республикасида қонунлар устувор ва уларга барча фуқаролар амал қилиши лозим. Шу ўринда, юзага келган тушунмовчилик ва ноқулайликлар учун корхонамиз номидан узр сўраймиз», — дейилади Crafers хабарида.

Бошқа янгиликлар