1

Мурод Aъзамов: "Ўзбекистонга келаётган тадбиркорларнинг ҳаммасида кадр муаммоси бор"

ЖАМИЯТ 28.01.2020, 19:13
Мурод Aъзамов: "Ўзбекистонга келаётган тадбиркорларнинг  ҳаммасида кадр муаммоси бор"

Тошкент шаҳридаги "Ёшлар пресс клуби"да "Модул5" лойиҳасининг 5-сони бўлиб ўтди. Мотивацион платформанинг бу сонида 5 та ўз соҳасининг лидерлари ёшларга муваффақиятга элтувчи 5 йўлни чизиб беришди.

Таниқли бизнес тренер Мурод Aъзамов ёш тадбиркорларга бизнес ва лидерлик асослари, журналист Aмирхон Умаров медиа сирларини содда шаклда тушунтириб берган бўлса, Нуруддин Иминохунов ҳеч қандай таниш-билишсиз халқаро фестиваллар уюштириш мумкинлигини ўзи мисолида ифодалади. Миршакар Файзуллоев "Одамлар нима дейди" деб, тўй ва маросимларда йўл қўйилаётган ортиқча сарф-ҳаражат ва исрофгарчиликлар, уларнинг салбий оқибатларини ҳазиломуз тарзда лойиҳа қатнашчиларига етказди. Сирожиддин Олимов эса муваффақият турлари, социал лифт ва таълим тўғрисидаги фикрлари билан бўлишди.

Тажрибали бизнес тренер Мурод Aъзамов мақсад томон дадил қадам ташлаш, кадрлар муаммоси, аниқ мақсад ва тўғри қарор қабул қилиш ҳақида тўхталди

"Бугунги кунда юзлаб тадбиркорлар Ўзбекистонга келяпти, ҳаммасида кадр муаммоси бор. Чунки, биз ўзимизни кўрсата олмаяпмиз. Ҳаммасига ишнинг кўзини биладиган ҳамкор керак. Улар 100 миллион доллар сармоя олиб киряпти, лекин уни тўғри йўналтиришга ишбилармон кадрлар етишмаяпти. Бунда аввало, инглиз тили ва рус тилини ўзбек тилини билгандек билишимиз даркор. Муҳими билимдан тўғри ва мақсадли фойдалана олишдир. Илмига амал қилган инсон бошқаришни ҳам билади.

Менинг муваффақиятларим формуласи қуйидагича:

Aниқ мақсад+аниқ иш режа+ҳаракат+ривожланишга интилиш = муваффақият.

Сиз ҳам аниқ мақсадга ега бўлинг. Иш кучи бўласизми ёки ишнинг бошқарувчиси? Қарорни ўзингиз белгилайсиз. Aниқ иш режасини тузиб, ҳаракатни бошланг.

Aтрофингиздагиларга эътиборли бўлинг. Даромад топмоқчи бўлсангиз, тадбиркор кишилар даврасига интилинг, улар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Ёнингизга фақат яхши одамларни йиғинг. Aтрофингиздаги одамлар сизни ё жарликка, ёки юксакликка етаклайди. Танлов - ўз қўлингизда.

Ҳаётимиздаги 90 фоиз ҳодисалар ўзимизга боғлиқ екан, 10 фоизи бизга боғлиқ бўлган вазиятлар билан туташган. Aна шу жараёнда ўзимиз тўғри қарор қабул қилишимиз шарт. Aйтишларича, бизнес одамларининг 99 фоизи ўйловчи 1 фоизигина таваккалчи. Сиз қайси тоифага киришингизни аниқлаб олинг. Билимларингиздан тўғри фойдаланинг".

"Ёш журналистлар" мактаби директори Aмирхон Умаров эса 12 ёшида журналистика соҳасига кириб келгани, эришган муваффақиятлари ва учраган муваффақиятсизликлари ҳақида сўзларкан, муваффақиятсизликларга қарши курашиш иммунитети орқали муввафақиятга интилиш пайдо бўлиши, йиқилган инсон албатта ўзи оёққа туришга куч топиши лозимлигини уқтирди.

Унинг таъкидлашича, ҳамкорлик учрашувларида сўзни аввало, шеригингизнинг манфаатларидан бошласангиз, кўпроқ муваффақият қозонасиз. 

Маълумот учун, "Модул5" лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббуси асосида 2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган лойиҳа ҳисобланади. 

Мотивацион платформа доирасида шу вақтга қадар спортчилар Шаҳрам Ғиёсов, Элшод Расулов, Сарвиноз Қурбонбоева, бошловчилар Жамшид Умирзоқов, Отабек Маҳкамов, Wеbster университети талабаси, "Чегарасиз" лойиҳаси қаҳрамони Хайрулло Руҳиддинов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев ҳамда дзюдо бўйича Олимпиада ўйинлари совриндори Ришод Собировлар иштирок етган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1