АсосийЖАМИЯТ

Бугун улуғ инсон таваллуд топган кун. Ислом Каримов ҳақида нималарни биламиз? (фото ва видео)

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1938 йил 30 январь куни Самарқанди вилояти...

'Бугун улуғ инсон таваллуд топган кун. Ислом Каримов ҳақида нималарни биламиз? (фото ва видео)'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1938 йил 30 январь куни Самарқанди вилоятида туғилган. Бугун Биринчи Президентимизнинг 82 йиллиги нишонланмоқда.

Улуғ инсоннинг оилавий тарихи

Ислом Каримовнинг оиласида 8 фарзанд бўлган. Уларнинг энг каттаси Меҳринисо Каримова ҳозир 98 ёшда.

Оталари: Абдуғани Каримов, 1894 йилда туғилган. Оналари: Санобар Каримова 1902 йилда туғилган.

Ака-укалари: Меҳринисо Каримова, Омонулла Каримов, Ибодулла Каримов, Ислом Каримов, Хуршид Каримов, Икром Каримов, Қуддус Каримов, Арслон Каримов.

Рафиқаси: Татьяна Каримова

Фарзандлари: Петр Каримов (Наталия Кучми - онаси), Гулнора Каримова, Лола Каримова (Тимур Тиллаев - турмуш ўртоғи),

Неваралари: кичик Ислом Каримов, Имон Каримова, Марям Тиллаева, Умар Тиллаев, Сафия Тиллаева.

Тарихга муҳрланган буюк фаолият

Ислом Каримов меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида мастер ёрдамчилигидан бошлаган.

Сўнг мазкур корхонада мастер, технолог, 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструкторликда давом эттирган.

1966 йилда Ўзбекистон Давлат план комитетига ишга ўтиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача лавозимларда ишлаган.

1983 йилдан Ўзбекистон ССР Молия вазири, 1986 йилдан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раисининг ўринбосари — Республика Давлат план комитетининг раиси бўлган. 1986-89 йилларда Ўзбекистон КП Қашқадарё вилоят комитетининг биринчи котиби, 1989 йилнинг июнидан бошлаб Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби лавозимларида ишлаган.

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР олий кенгашининг сессиясида Ислом Каримов Ўзбекистон ССР президенти этиб сайланган.

1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа — Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини эълон қилган.

1995 йил 26 мартда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ референдуми якунларига кўра, Ислом Каримовнинг президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилган.

Ўзбек халқини қайғуга солган мудҳиш сана

2016 йил 2 сентябь — ўзбек халқи учун энг оғир ва мудҳиш кун сифатида ёдда қолди.

Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов Истиқлолимизнинг 25 йиллик туйи арафасида оғир хасталикка чалиниб, бехосдан вафот этди.

Ушбу кун нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мотамга чўмди. Дунёнинг қатор мамлакатларидан давлат арбобининг таъзиясига иштирок этиш учун давлатлар раҳбарлари ташриф буюрди. Куба давлати эса Ислом Каримов вафоти муносабати билан ўз мамлакатида мотам куни эълон қилди.

Ислом Каримов вафотидан сўнг унинг ёрқин хотираси абадийлаштирилди.

2017 йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори эълон қилинди. Ҳужжат билан: 

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди.

Тошкент шаҳар, Яшнобод туманининг Фарғона йўли кўчасида жойлашган жоме масжидга "Ислом ота жоме масжиди" деб ном берилди.

Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танлов ташкил этилди.

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймосини яратиш бўйича халқаро ижодий танловда ғолиб деб топилган ҳайкаллар мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатилди.

Биринчи Президентимиз кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида (Ўзбекистон кўчаси, 45) Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. 

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов музейи ташкил этилди. 

Тошкент давлат техника университетига; 

Асака шаҳридаги автомобиль заводига; 

Фарғона шаҳридаги Санъат саройига; 

Тошкент халқаро аэропортига; 

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номи берилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар