Мажбурий ижро бюросининг Янгиер шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 17.07.2018 йилдаги қарздор С.Атаевдан ундирувчи К.Худойберганова фойдасига “Nexia” русумли 2009 йилда ишлаб чиқарилган, яшил рангли автомашинани олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган эди.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 03.11.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб тарафларга юборилган.
МИБнинг маълум қилишича, Юқорида қайд этилган автомашина воситасини қаерда эканлиги тўғрисида маълумот бўлмаганлиги сабабли, 20.11.2018 йилда автомашинага қидирув эълон қилинган.
Мажбурий ижро бюросининг Янгиер шаҳар бўлимининг Ахборот таъминоти ва қидирув шўъбаси ходимлари ушбу автомашинани тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14.01.2020 йилда Жиззах вилоятидан қидириб топилди ва қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди.
Натижада ижро ҳужжатида кўрсатилган ундирувчи К.Худойбергановага автомашина олиб берилиши таъминланди.






