АсосийJamiyat

МИБ уйи бузилган аёлга 186 млн сўм компенсация ундириб берди

'МИБ уйи бузилган аёлга 186 млн сўм компенсация ундириб берди'ning rasmi

Навоий шаҳрида яшовчи Г.Ғаниеванинг яшаш хонадони мажбурий тартибда бузилиб, унга компенсация берилиши пайсалга солиниб келинаётган эди. МИБ ходимлари унинг жонига оро кирди. МИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Хусусан, МИБ Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан ҳокимият идораларидан фуқаро Гулнора Ғаниева фойдасига 186 062 987 сўм компенсация ва 1 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланган эди.

МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Мухторов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 186 миллион 62 минг сўм компенсация ҳамда 1 миллион сўм маънавий зарар пуллари ундирилиши тўлиқ таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бошқа янгиликлар