АсосийJamiyat

Тошкентда ҳам яна бир касб эгаси калтакланди

'Тошкентда ҳам яна бир касб эгаси калтакланди'ning rasmi

Коммунал хизматлар бўйича қарздорлиги бўлган шахс “Сувсоз” ишчисига тан шикастлари етказди, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ. 

Келтирилишича, 21-январь куни Олмазор тумани прокуратура органларидан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йил 16-декабрь куни соат 11.00 да 52 ёшли Эркин К., унга қарздорлиги ҳақида билдириш хати олиб келган “Сувсоз” ишчиси 30 ёшли Баходир Н.га тан шикастлари етказган.

Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Баходир Н.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. Олмазор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар