1

Лукойл қандай қилиб Ўзбекистон учун газ қазиб олади?

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 12:07
Лукойл қандай қилиб Ўзбекистон учун газ қазиб олади?

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мазкур масалага изоҳ берди

15 йил олдин Ўзбекистон Республикаси ва Россиянинг ЛУКОЙЛ нефт компанияси ўртасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари конларидаги маҳсулот тақсимотига оид битимлар (МТБ) имзоланиши билан ҳамкорлик бошланди. Ушбу конларнинг ўзлаштирилиши эса катта молиявий сармояларни талаб қиларди.

Конлар собиқ иттифоқ даврида аниқланган, аммо ҳеч ким мураккаблиги ва харажатлари сабабли уларни ўзлаштирмаган. Бугунги кунга келиб ЛУКОЙЛ МТБнинг амалга оширилишига 8 млрд. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиб, мамлакатнинг энг йирик хорижий сармоядорига айланди. 

Таъкидлаш керакки, «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ «Ўзбекнефтегаз» АЖ билан биргаликда ташкил этилган бўлиб, қудуқларни ўзлаштириш ва жихозлаш, табиий газни қазиб олиш, уни бозор талабларига жавоб берадиган ҳолгача тозалаш ва қайта ишлаш бўйича фақат лойиҳалар оператори ҳисобланади. ЛУКОЙЛ томонидан ўзбек тупроғида ишлаб чиқарилган газнинг бутун ҳажми Ўзбекистон Республикасига топширилади.

Ахир, маълумки, газ ер остидан турли хил аралашмалар билан чиқади ва бу уни ташиш ёки фойдаланишда қийинчиликларга олиб келади. Шундай қилиб, газ таркибидаги сув буғлари маълум шароитларда гидратлар ҳосил қилиши ёки конденсатланганда қувурларда тўпланиб газ оқимига халақит бериши, заҳарли водород сулфиди эса газ ускуналарининг қаттиқ коррозиясини келтириб чиқаради ва инсон ҳаёти учун ўта хавфлидир.

Газни тайёрлашдан ташқари, бутун инфратузилма ва қувурлар тармоғини яратиш керак. Шундай қилиб, табиий газни қазиб олиш, уни "кўк ёқилғи" кўринишигача тозалаш ва қайта ишлаш мураккаб ва қимматбаҳо юқори технологик жараёндир. ЛУКОЙЛ томонидан қайта ишланган газ энг юқори талабларга жавоб беради ва халқаро бозорларда талабга эга.

ЛУКОЙЛ билан МТБни амалга оширишдан Ўзбекистон Республикасининг умумий даромади 4 миллиард доллардан ошди.

Бундан ташқари, «ЛУКОЙЛ» республикадаги энг йирик солиқ тўловчиларидан бири бўлиб, давлат ғазнасига фойда солиғи, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди. ЛУКОЙЛнинг Ўзбекистондаги бутун фаолияти давомида солиқ ажратмаларининг умумий миқдори 10,2 трлн. сўмни ташкил этди.

Ўзаро фойдали ҳамкорлик туфайли Ўзбекистонда углеводород ресурсларини қазиб олиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ошди – етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда газ қазиб олинмоқда ва қайта ишланмоқда. Чўлда замонавий муҳандислик ва транспорт инфратузилмасига эга бўлган, қуввати 8 млрд. кубометрдан ортиқ бўлган ноёб Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси барпо этилди.

ЛУКОЙЛ ишлаб чиқариш вазифаларини бажарар экан, ижтимоий масалаларни ҳал қилишга ҳам ёрдам беради: ишлаб чиқариш фаолияти ҳудудларининг инфратузилмаси ривожлантирилмоқда, йўллар ва ижтимоий объектлар қурилмоқда, иш ўринлари яратилмоқда. Шундай қилиб, муносиб меҳнат ва вахта шаҳарчаларида уй-жой шароитига эга бўлган 3000дан ортиқ юртдошларимиз ЛУКОЙЛ объектларида иш билан таъминланган. Инсон капиталини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, кадрлар тизимининг юқори самарадорлиги учун ЛУКОЙЛ-Ўзбекистон «Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси» ва «Мамлакатнинг энг исталган иш берувчиси» каби юқори мукофотларга сазовор бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1