1

Ер кимларга берилгани тўғрисидаги иловасини тиклашнинг имкони борми?

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 14:32
Ер кимларга берилгани тўғрисидаги иловасини тиклашнинг имкони борми?

—Уй-жой қуриш учун собиқ колхознинг ер берилгани ҳақида қарори бўлса-ю, аммо кимларга берилгани тўғрисидаги иловаси бўлмаса, кимларга берилганлигини тиклашнинг қандай йўли бор?

Усмон Истамов, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани

Йўлдош ҚОРАБОЕВ, Ер муносабатларини тартибга солиш ва ер ҳисоби бўлими бош мутахассиси: 

— 1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси қабул қилиниши муносабати билан ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлар белгилаб берилган. Унинг 4-моддаси билан Вазирлар Маҳкамасига, 5-моддаси билан вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларига, 6-моддаси билан туманлар давлат ҳокимияти органларига, 7-моддаси билан эса, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларига ер ажратиш ваколатлари белгилаб берилган.

Ушбу кодексда колхоз ва совхозлар бошқарувига ер ажратиш ваколатлари берилмаган. Юқоридагига асосан колхоз ва совхоз раислари томонидан қабул қилинган қарорлар, Ўзбекистон Республикаси амалдаги Ер кодексига зид равишда қабул қилинган, деб ҳисобланади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1