АсосийJamiyat

1 февралдан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қанча?

'1 февралдан бошлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қанча?'ning rasmi

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 1 февралидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

✔️  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;

✔️ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;

✔️  энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;

✔️  болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;

✔️ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланди.

 

❗️Шунингдек, қарор билан:

✔️  14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам;

✔️  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари тасдиқланди.

Базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилди.

    Бошқа янгиликлар