1

Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 35 000 АҚШ доллари талаб қилган хусусий бандлик агентлиги фош этилди

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 19:04
Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 35 000 АҚШ доллари талаб қилган хусусий бандлик агентлиги фош этилди

Корея давлатига ишга юбориш учун 35 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “O. xususiy bandlik agentligi” МЧЖ ходимлари М.И., Т.А. ва фуқаро И.Х. фуқаро Л.К. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларни алдаб, 4 нафар ўғиллари ва 1 нафар жиянини ноқонуний равишда, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирмасдан Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилгани аниқланди. 

Бунинг эвазига ҳар бири учун 7 000 АҚШ долларидан жами 35 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, шундан, 17 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида, “A.visa” МЧЖ раҳбари Ш.А. юқоридаги 5 нафар фуқароларни ноқонуний равишда Корея Республикасига ишга юбориш эвазига бўнак сифатида 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1