1

Россияда иш ташлаш эълон қилган ўзбекларга ёрдам қўли чўзилди

ЖАМИЯТ 31.01.2020, 19:49
Россияда иш ташлаш эълон қилган ўзбекларга ёрдам қўли чўзилди

Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги компаниялардан бирида ишлайдиган мигрантлар, жумладан Ўзбекистон фуқароларининг иш ташлашда иштирок этганлари тўғрисида маълумот тарқалди.

Шу муносабат билан 2020-йил 28-январь куни Бош консулхонада ушбу компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ маълум қилди.  

Aниқланишича, воқеа 27-январь куни меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари нотўғри шарҳлангани сабабли келиб чиққан. Қайд этилишича, 2020-йил 1-январга қадар ишга кирган чет эл фуқароларига 11 ой ишлаганларидан сўнг бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот пули тўлаб берилади. Иш ҳажмининг камайиши муносабати билан меҳнат шартномасини 2020-йил 1-январдан кейин имзолаган ишчиларга мазкур тартиб татбиқ этилмайди.

28-январь куни компания вакиллари бригада ва бўлинмалар раҳбарлари билан учрашиб вазиятни тушунтиришган. Низо бартараф этилган ҳамда барча ишчилар ўз вазифаларига қайтган.

Консуллик ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1