1

Тайинлов: “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди

ЖАМИЯТ 01.02.2020, 09:24
Тайинлов: “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди

Кеча – 31 январь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар кадрларини лавозимларга тасдиқлаш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариш энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзатом” агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамахмудовга юклатилди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Шукурович Темиров эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Александрович Коржиков эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ушбу жамият бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Шавкат Раджабалиевич Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масалалари кўриб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1