1

Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ юз берди. 5 киши вафот этган

ЖАМИЯТ 01.02.2020, 14:46
Сирдарёда мудҳиш ЙТҲ юз берди. 5 киши вафот этган

2020 йилнинг 01 февраль куни тахминан соат 08:30 ларда 19 ёшли Ш.Б., ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида, Гулистон шаҳар 4-мавзе Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида “Гулистон-Зарбдор” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида мудҳиш ЙТҲ содир этди.

У бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, фуқаро 21 ёшли С.М.,нинг бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек 24 ёшли С.А.,га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментиҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1