1

Тоғ кон металлургия комбинатида 148 кг. латун ўғирланди

ЖАМИЯТ 01.02.2020, 17:46
Тоғ кон металлургия комбинатида 148 кг. латун ўғирланди

2020 йил 17 январь куни тахминан соат 14:00да "Олмалиқ тоғ кон металлургия” комбинатининг кран ҳайдовчиси 30 ёшли У.У., жез (латунь) рангли металл бўлакларини ўзининг бошқарувидаги “ЗИЛ” русумли автокранида кон ҳудудидан олиб чиқиб кетаётганида назорат ўтиш жойида тўхтатилиб текширилганида автокраннинг орқа юқори қисмидаги қутида нархи 7.298.386 сўмлик умумий оғирлиги 148 кг. бўлган жез (латунь) рангли металл бўлаклари борлиги аниқланиб,  холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ 1-сонли ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. У.У., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1