АсосийJamiyat

Наманганда уч эгизак туғилди. Уларга Зироатхон, Саида ва Шаҳноза деб исм қўйишди

'Наманганда уч эгизак туғилди. Уларга Зироатхон, Саида ва Шаҳноза деб исм қўйишди'ning rasmi

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида уч эгизак туғилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича туманда яшовчи Адҳам Қодировлар оиласида уч эгизак туғилган. Эътиборли жиҳати Адҳамжон ва Одинахонларнинг оиласида энди фарзандлар сони 6 нафар бўлди ва уларнинг барчаси қизлар.
Туман ҳокимлигининг айтишича ҳозирда чақалоқларнинг аҳволи яхши ва бўйи ҳамда вазни меъёрда ўсмоқда. Ҳокимлик томонидан оилага қимматбаҳо совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Бошқа янгиликлар