АсосийJamiyat

Мактабгача таълим муассасаларида хореограф лавозими жорий этилди

'Мактабгача таълим муассасаларида хореограф лавозими жорий этилди'ning rasmi

Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизматининг "Даракчи"га маълум қилишича, 2020 йил январь ойидан бошлаб мактабгача таълим муассасаларида хореограф лавозими жорий этилди. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борувчи педагогларни ўйин шаклидаги янги педагогик технологиялар билан таништириш, болаларда мусиқий қобилият ва истеъдодни тўғри тарбиялаш ишларини йўлга қўйишга эришиш асосий мақсад қилиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг муҳим беш ташаббуси доирасида болаларни мусика ва рақс санъатига бўлган қизиқишини орттириш мақсадида, 2020 йил 1 февраль куни Олий мактабда “Мактабгача ёшдаги болаларни мусиқа ва санъатга қизиқишларини ошириш ва мактабгача таълим ташкилотлари хореографларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш” мавзусида биринчи амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур амалий семинарда Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан хореографлар, педагоглар ва тарбияланувчилар иштирок этишди.

Семинарни кириш сўзи билан Олий мактаб ректори Шухрат Махмутович Тохтасимов очиб берди.

Мактабгача таълим вазирлигининг Педагог кадрларини сифатини ошириш ва педагогик коллежлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Танзилович Олимов сўзга чиқиб, ҳамкорлининг истиқболли режалари ҳақида сўзлади.

Олий мактаб “Хореография” кафедраси мудири Дурдона Мамажоновна Абдуҳакимова болаларнинг мусиқа ва рақс санъатига қизиқишларини ошириш, уларнинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Амалий семинар давомида мактабгача таълим муассасалари хореографлари учун рақс намуналари кўрсатилди. Ҳусусан, олий мактаб педагоглари томонидан “Болалар учун ритмика машғулотларини ташки этиш тартиблари” ва “Болалар учун рақслар” мавзуларида маҳорат дарслари намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар