АсосийJamiyat

Катта ёнғин бўлган Нарпайдаги магистрал газ қувурининг 1-тармоғи ишга тушди

'Катта ёнғин бўлган Нарпайдаги магистрал газ қувурининг 1-тармоғи ишга тушди'ning rasmi

Хабарингиз бор, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳудудида катта ёнғин содир бўлган эди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Зирабулоқ магистрал газ қувурининг 1- ва 4- тармоқларида содир бўлган ёнғин оқибатлари бартараф этилмоқда.

Зирабулоқ магистрал газ қувурининг 1- тармоғида олиб борилган таъмирлаш ишлари якунланди ва бугун соат 14.00 да ишга туширилди. Айни дамда истеъмолчиларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш йўлга қўйилди.

Газ қувурининг 4- тармоғида таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда, дейилади “Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар