1

Мактабларда болаларга коронавирус тўғрисида диктант ёзилаётганлигига изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 09:13
Мактабларда болаларга коронавирус тўғрисида диктант ёзилаётганлигига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда умумтаълим мактабларида болалар томонидан коронавирус тўғрисида диктант ёзилаётганлиги ҳақида маълумот тарқатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аҳолини коронавирус касаллигидан муҳофаза қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур тавсияларни ёш авлодга содда тилда етказиш мақсадида мактабларда диктант ёзиш тадбирлари ташкил этилди.

Диктант ёзиш давомида ўқувчилар коронавирус юқиш йўллари ва унинг тарқалишини олдини олиш бўйича амалга оширилиши керак бўлган чоралар ҳақида маълумотлар олади. Жумладан, болаларга мунтазам қўл ювиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш кераклиги уқтирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1