1

Тошкент аэропортида АҚШ долларини яширинча олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 13:20
Тошкент аэропортида АҚШ долларини яширинча олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, “Тошкент” халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро У.В. ўрнатилган тартибда, божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган жами 19800 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1