1

Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича нима чоралар кўрилмоқда?

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 15:45
Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича нима чоралар кўрилмоқда?

Президентнинг 2020-йил 29-январдаги фармойишига асосан коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилган эди. Шу вақт ичида комиссия томонидан мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан қандай зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда? Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумот тақдим қилмоқда. 

Ўзбекистондан Хитойга ва Хитойдан Ўзбекистонга авиапарвозлар вақтинчалик тўхтатилди. Чегара ўтказиш пунктларида хориждан кириб келаётган фуқароларнинг саломатлигини текшириш тизими йўлга қўйилди. Тиббиёт муассасаларида ушбу эпидемияни барвақт аниқлаш ҳамда унинг тарқалишини олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда.

Махсус комиссиянинг жорий йил – 3-феврал куни ўтказилган навбатдаги йиғилишида келгусидаги долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1