1

“Лазги” рақси UNESCO нинг репрезентатив рўйхатига киритилди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 15:48
“Лазги” рақси UNESCO нинг репрезентатив рўйхатига киритилди

UNESCO бош директори Одри Азуле хоним томонидан имзоланган Хоразм “Лазги” рақсини Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги сертификат Хоразм вилояти ҳокимлигига сақлаш учун топширилади.   

UNESCO Хоразмнинг “Лазги” рақсини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида киритган эди.   Мазкур қарор 12 декабрь куни Богота (Колумбия)да UNESCO номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинди.   

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, айни вақтда UNESCO ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси томонидан Бахшичилик санъати ва этник спорт турларини ҳам ушбу рўйхатга киритишга доир ишлар олиб бормоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1