1

Ухандан қайтган 250 нафар ватандошимиз кун 14 кун ҳеч ким билан кўришмайди

ЖАМИЯТ 04.02.2020, 17:25
Ухандан қайтган 250 нафар ватандошимиз кун 14 кун ҳеч ким билан кўришмайди

Мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2020-йилнинг 4-феврал куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:30 да (Тошкент вақти билан соат 11:30) “Uzbekistan Airways” АЖнинг чартер рейси Пекин шаҳри аэропортидан Тошкент шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

 Унинг бортида Хитойнинг қатор ҳудудларидан 250 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 13 нафар экипаж аъзолари ватанга қайтмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан Хитойдан қайтиб келаётган барча йўловчилар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига жойлаштириладилар, у ерда бутун карантин даврида малакали тиббиёт ходимлар кузатуви остида бўладилар ҳамда барча зарурий дори-дармон, тиббиёт воситалари ва тегишли озиқ-овқат билан бепул таъминланадилар.

Ухан шаҳридан ва Хитойнинг бошқа минтақаларидан олиб келинаётган Ўзбекистон фуқаролари бутун инкубатсион даврда карантинда ушлаб турилади. 14 кун давомида уларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашишига рухсат берилмайди.

4-феврал куни махсус чартер рейс карантин ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Ухан шаҳрига учиб кетиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1