1

Бу гал Бош прокурор қабулида сурхондарёликлар бўлди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 09:00
Бу гал Бош прокурор қабулида сурхондарёликлар бўлди

Маълумки, сўнги вақтларда прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, оммавий сайёр қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра, 2020 йил 3 февраль куни Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, унда жами 20 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари олинди.

Таҳлил қиладиган бўлсак, мурожаатларнинг 9 таси суд масалалари, 2 таси прокуратура ва 1 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 8 таси бошқа масалаларга оид.

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, эндиликда қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1