1

69 нафар ўқитувчи "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 15:12
69 нафар ўқитувчи "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

Жорий йилнинг 5 февраль куни бир гуруҳ педагог ходимларга “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Тақдирлаш маросими Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 238-мактабда ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонини ўқитувчиларга шахсан ўзи топширди. Жами 69 нафар ўқитувчи“Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонига сазовор бўлди.

2k2a1667-3.jpg

Мазкур ўқитувчилар халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнатлари ҳамда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшганлари учун тақдирланди. Кўкрак нишони билан бирга мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.

2k2a1793.jpg
2k2a1804-2.jpg

- Халқ таълими тизимининг барча йўналишларида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда, — дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. — Ислоҳотларнинг асосий йўналиши бу ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеи ва обрўсини оширишдир. Бугунги тадбирдагидек ўқитувчиларга эътибор қаратилса, уларнинг меҳнати қадрланса, улар ҳам ёш авлодга яхши билим беради ва ўз устида ишлашни давом эттиради. Шунингдек, ўқитувчига кўрсатилган эҳтиром соҳага кучли билимга эга ёшларни ҳам жалб этиш имкониятини яратади.

2k2a2133.jpg

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 29 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилинган. Унда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, қарорда халқ таълими тизимида фаолият юритаётган соҳа ходимларини давлат ва тармоқ мукофотлари билан тақдирлаб бориш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1