1

Давлат ташкилотлари ёқилғи банк карталари билан таъминланади

ЖАМИЯТ 05.02.2020, 19:51
Давлат ташкилотлари ёқилғи банк карталари билан таъминланади

“Давлат ташкилотларнинг миллий валютадаги ёқилғи банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, Марказий банк, Молия вазирлиги ва “Миллий банклараро процессинг маркази” (HUMO) МЧЖ ҳамда тижорат банклари билан биргаликда давлат ташкилотларнинг хизмат енгил автотранспорти бўйича ҳар бир автотранспортини бир донадан ёкилғи банк карталари билан таъминлайди.

Ёқилғи банк карталари фақат давлат ташкилотлари ташкилотларнинг хизмат автотранспортларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бензин, дизель, суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисини ёқилғи қуйиш шахобчаларидан сотиб олиш учун фойдаланилади.

Мазкур қарор 2020 йил 1 майдан кучга киради. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1