АсосийJamiyat

6-7 февраль куни Тошкентдаги айрим кўчалар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади

'6-7 февраль куни Тошкентдаги айрим кўчалар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади'ning rasmi

6 февраль куни соат 13:00 дан 7 февраль куни соат 22:00 га қадар айрим кўчалар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади.

Чеклов “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остидаги ватанпарварлик фестивалининг ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларни ўз ичига олади:

— Зарафшон кўчаси - Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисмида;  

— Истиқлол кўчаси - Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисмида.  

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

    Бошқа янгиликлар