1

Халқ банкида фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйишда носозлик юзага келди

ЖАМИЯТ 06.02.2020, 10:46
Халқ банкида фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйишда носозлик юзага келди

Оммавий ахборот воситаларида Халқ банки ахборот тизимида носозликлар юзага келгани, оқибатда фуқаролар норози бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Халқ банки ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳақиқатан ҳам Давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилмаган. Натижада аҳоли норозилиги келиб чиққан. Мазкур ҳолат бўйича Халқ банкининг масъул ходими маъмурий жавобгарликка тортилди.

Халқ банки ҳозирги кунда бутунлай янги дастурий тизимга ўтмоқда. Нафақат пенсия таъминоти, балки бошқа банк хизматларини кўрсатишда ҳам баъзида қисқа носозликлар юзага келиши мумкин.

Бу ҳолат вақтинчалик бўлиб, келгусида банк хизматлари кўрсатишда ҳеч қандай узилишлар бўлмайди, деб ёзади Банк Ахборот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1