1

Фарғонада мултирадарлар билан жиҳозланган хизмат автомашиналари ҳаракати йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 06.02.2020, 11:04
Фарғонада мултирадарлар билан жиҳозланган хизмат автомашиналари ҳаракати йўлга қўйилди

Фарғонада мултирадарлар билан жиҳозланган хизмат автомашиналари ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар беради Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати.

Бундай автоуловлардан фойдаланиш автомобиль йўлларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижобий таъсир кўрсатади. Чунки ушбу автомашиналарга ўрнатилган радарлар стационар режим вп йўлларда ҳаракатланиш вақтида  ҳам ишлашга мўлжалланган.

Мослама 1 дан 6 тагача ҳаракат бўлагига эга бўлган автомобиль йўлларида, қарама-қарши йўланишнинг ҳаракат бўлакларидаги қатновнинг меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланаётган қоидабузарликни автоматик равишда қайд этиш имкониятга эга. Бундан ташқари, мултирадарлар енгил ва юк автомашиналари учун алоҳида белгиланган ҳаракат тезлигини аниқлайди. Мажмуани автоматик ёки қўлда ишлатиш мумкин.

Шунингдек ушбу радарлардан фойдаланишнинг бир нечта жиҳатларини тақдим этиш мумкин:

-  автоуловнинг олд ойнасига ўрнатилган радар, нафақат йўлларда ҳаракатланиш вақтида, балки тўхтаб турган ҳолатда ҳам  қоидабузарликни қайд этиш имкониятини беради;

-  автомашинадаги радар юкхона қопқоғига ўрнатилган ойна орқали стационар тарзда қоидабузарликни аниқлаш имконини беради.

Айни вақтда Фарғона вилояти ИИБга шундай радарлар билан жиҳозланган икки дона махсус автомашина келтирилган бўлиб, ушбу ҳафтада яна 3 та шундай радарлар ўрнатилган транспорт воситалари олиб келиниши кутилмоқда. Улар эса йўл-ҳаракати қоидаларини бузилишини олдини олишга хизмат қилади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1