1

ОТМларда Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси тузилади

ЖАМИЯТ 06.02.2020, 11:21
ОТМларда Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси тузилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 59-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, олий таълим муассасаларида Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилиб, иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилиб борилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Жумладан,

ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

Иқтидорли, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга уларга белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча 50 фоизгача миқдорда;

Халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш;

Олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам берилади. 

Жамғарма стипендия тўлови учун режалаштирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, тўлов-контракт бўйича тегишли молия йили учун режалаштирилган  тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағларҳисобидан шакллантирилади. 

Аввалроқ Талабалар учун стипендияларнинг белгиланган миқдори тасдиқлангани ҳақида хабар бергандик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1