АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёлик ёшлар масалалари Бош прокурор эътиборида

Аввал хабар берганимиздек, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев аҳоли муаммолари ва таклифлари...

'Сурхондарёлик ёшлар масалалари Бош прокурор эътиборида'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев аҳоли муаммолари ва таклифларини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. 

Бош прокурор ташриф доирасида Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 400 нафардан  ортиқ, шу жумладан  100 нафардан зиёд уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган 17 та таклиф ва мурожаатларнинг 12 таси жойида ҳал этилди.

8 нафар ёшларнинг ишга жойлашиши ва 1 нафарига 120 млн. сўм кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Масъул ходимларга жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни кескин камайтириш, ёшларнинг бандлигинитаъминлаш  бўйича  аниқтопшириқлар  берилди.

    Бошқа янгиликлар