Ҳудудий санитария ва эпидемиология марказлари билан тузилган шартномага мувофиқ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги автобус саройлари ҳамда уларга бириктирилган шоҳбекатларда ҳам навбатдаги дезинфекция ишлари бошланди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматининг хабар беришича мавсумий хасталикларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган бу йилги санитария тадбирлари бир ҳафта давом этади. Ушбу муддатда автосарой ва улардаги транспорт воситалари ҳамда пойтахтдаги барча шоҳбекатларда дезинфекция ишлари бажарилади.






