1

Мирзаободда 730 миллион сўм сарфланган 80 ўринга мўлжалланган мактаб биноси реконструкция қилинди

ЖАМИЯТ 07.02.2020, 10:35
Мирзаободда 730 миллион сўм сарфланган 80 ўринга мўлжалланган мактаб биноси реконструкция қилинди

Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, умумий ўрта таълим тизимини янги замонавий босқичга кўтариш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишда умумтаълим мактаблари замонавий тарзда қурилиб, ёшларнинг билим олишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Мана шундай замонавий масканлардан бири Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида қурилиб, фойдаланишга топширилди.

80 ўринга мўлжалланган 23-мактаб биноси 2019 йилнинг 1 октябрида қурилиши бошланиб, 2020 йилнинг 31 январига қадар қайта реконструкция қилинди. Жами 730 миллион сўм сарфланган ушбу бинода ҳозирда ўқувчилар мароқ билан ўқишни бошлади.

23-мактабнинг очилиш маросимида туман ҳокими Ҳ.Абдуллаев, Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов, туман халқ мудири У.Нушанов ҳамда мактаб жамоаси ва ота-оналар иштирок этди.

Бу каби мактабларнинг ташкил этилиши эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг маънан ва жисмонан соғлом, билимли бўлиб вояга етишида катта замин яратади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1