АсосийJamiyat

Самарқандда орган ходимларига фаол қаршилик кўрсатган аёлга нисбатан прокуратура текширув ўтказмоқда

'Самарқандда орган ходимларига фаол қаршилик кўрсатган аёлга нисбатан прокуратура текширув ўтказмоқда'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а,г” ва 140-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланувчи 1982 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Х.Н.ни 7 февраль куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мажбурий келтириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш Самарқанд шаҳри ички ишлар органлари ходимларига юклатилган. Масъул ходимлар қарор ижросини таъминлаш мақсадида фуқаро Х.Н.нинг иш жойига борган вақтида, фуқаро Х.Н. ёнида бўлган уяли телефон аппаратини олиб, ходимларни видеотасвирга тушириб, уларга нисбатан турли ноўрин сўзлар, бўҳтон гапларни гапириб, ходимларнинг қонуний ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатган.

Воқеа жойига Самарқанд шаҳар прокуратураси масъул ходимлари чиқиб, ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида фуқаро Х.Н. шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан ҳам турли бўхтон сўзларни гапириб, носамимий муносабатда бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.

Бошқа янгиликлар