8 февраль куни соат 18:39да Олмазор тумани “Умид” маҳалласи, Қорақамиш 2/3-даҳаси 21-уйда жойлашган қурилиши тугатилмаган “Сирож Солиҳ” жомеъ масжидининг ички ва шифт қисми 60 кв.м майдонида ёнғин содир бўлган, Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 18:46да ҳодиса жойига етиб борган. Соат 18:56да аланга қуршаб олиниб, соат 19:39да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин қурилиш объектида пайвандлаш ишлари олиб бориш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида келиб чиққан.
Ёнғин қисқа муддатда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, бошланган вақтда қисқа муддатда бартараф этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишингизни тавсия қилади.






