Жорий йилнинг 7 февраль куни ижтимоий тармоқлар орқали “Фарзандим билан кўчаларда сарсон бўлиб юрибман”, сарлавҳаси остида Қува тумани Толмозор МФЙ да рўйхатдан ўтган фуқаро Озода Мадраҳимованинг тарқатган мурожаатига Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди
Фуқаро Озода Мадраҳимованинг ижтимои тармоқларда тарқатган мурожаати Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси мутахасислари Қува туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ ушбу масалани белгиланган тартибда ўрганиб чиқмоқда.
Аниқланишича, О.Мадраҳимова қўшни Қирғизистон Республикасига турмушга чиқиб, 1 нафар фарзанди билан турмушидан ажрашиб кетган ва ота уйига келиб қолган. Лекин оилавий низога борганлиги сабабли ака-укалар ўз уйларидан ҳайдаб чиқаришган. Шундан сўнг фуқаро туман ҳокимлиги томонидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди биносида жойлашган реаблитация марказига вақтинча яшаш учун жойлаштирилган.
Ўрганиш жараёнида у бир неча бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефонига мурожаат қилганлиги ва мурожаат мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиб, муаллифга жавоб хати берилганлиги аниқланди.
Шунингдек, 2019 йил 28 март куни 2009 йилда туғилган фарзанди Мадраҳимов Азизбек ва тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 19 нафар оила фарзандларига туман ҳокимлиги томонидан Хатна тўйлари ўтказиб берилган. Бундан ташқари, О.Мадраҳимова фарзанди А.Мадраҳимовни Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 39-умумтаълим мактабида таҳсил олаётганлигини айтган. Бироқ ўрганиш натижасида Азизбек Мадраҳимовни онаси бошқа мактабга олиб ўтгани маълум бўлди. Бугунги кунда А.Мадраҳимов Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 18-мактабнинг 4-"в" синфида ўқиётгани аниқланди. Фуқаро Озода Мадраҳимованинг, "Болам ҳеч қаерда ўқимайди", деган важи асосиздир. Болани ўртага қўйиб, қалтис йўллар билан уй-жой ва бошқа муаммоларини ҳал қилишга урунган. Айни пайтда О.Мадраҳимованинг мурожаати бўйича, яъни уй-жой масаласи билан Қува туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.






