6 февраль куни фуқаро У.А. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қилган мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизиони ЙПХ инспектори А.Бойматов таъмагирлик йўли билан 220 000 сўм пулларни пора тариқасида олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
У порани ўзининг бошқарувидаги хизмат автомашинаси билан содир этган қоидабузарлигини жаримасини тўлаш учун фуқаро У.А.дан транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун жарима майдончасига жойлаштирилган “Матиз” русумли транспорт воситасини чиқариб бериш мақсадида олган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Бойматовга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






