Ижтимоий тармоқларда "Қўқон шаҳар халқ таълими бўлимида ходимлар ҳисобдан чиқарилган яроқсиз компьютерларни ишлатишга мажбур" сарлавҳаси остида тарқатилган хабарга Фарғона вилоят халқ таълими бошқармасининг муносабат билдирди.
Бугунги кунда Қўқон шаҳар халқ таълими бўлимида ходимлар фаолиятини ва меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида барча шароитлар яратиб берилмоқда. Аввало бўлимнинг барча хоналари талаблар асосида таъмирланди. Жумладан, бўлим мудири хонаси ҳам оддий таъмирланган. Қўшимча ёки янги жиҳоз унинг хонаси учун сотиб олинмаган.
Шаҳар халқ таълими бўлими жойлашган бино ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган бўлиб, мукаммал таъмирга муҳтож эди. Жумладан, хоналар, коридор, фаоллар зали, эшик-ромлар, ҳожатхоналар... таъмир талаб эди. Шунингдек, бу ерда коммуникация масалалари, электр энергияси тармоқларидаги носозликлар ва бошқа муаммолар ҳам ўз ечимини кутарди. Бинони тегишли тартибда таъмирламасдан туриб, бу масалаларни ижобий ҳал қилиб бўлмасди. Шу боисдан ноўрин таъмирлаш хусусидаги важ ўринсиздир.
Айни пайтда компьютерлар шаҳар халқ таълими бўлимида етарли. Носоз компьютерлар ҳам бор, уни ҳеч ким инкор қилмайди. Ҳар қандай техника воситаси ўз вақтида таъмирга учрагани каби, бўлимдаги компьютер жамланмалари созланиб, модернизация ҳам қилинмоқда. Эски ва яроқсиз компьютерларни мактаблардан олиб ишлатилмоқда, деган иддао ҳам мутлақо асоссиздир. Таълимда сифат ва самарадорликни ошириш, бўлим ходимлари ишларини автоматлаштириш учун 2019 йилнинг иккинчи ярмида қўшимча 10 дона компьютер жамланмаси сотиб олинган. Ҳозирги кунда халқ таълими бўлимида барча методистлар ва бўлим бошлиқлари компьютер техникалари билан тўлиқ таъминланган, барчаси ишчи ҳолатда бўлиб, улардан тўлиқ ва самарали фойдаланилмоқда.
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи бу масалани ўз назоратига олган.






