АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик футболчи ўз фаолиятини Россия жамоасида давом эттиради

'Ўзбекистонлик футболчи ўз фаолиятини Россия жамоасида давом эттиради'ning rasmi

Остон Ўрунов "Уфа" билан узоқ йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Россияликлар клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун:

  • 19 ёшли футболчи "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2017—2019 йиллар мобайнида «Навбаҳор»да тўп сурган. Ўтган мавсумни эса "Локомотив"да ўтказди. Остон 2018 йилда Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши ёш ўйинчиси номига лойиқ кўрилганди. Шунингдек, у 2019 йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют қилган.

 

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ўруновнинг нархи  1 миллион еврога тенг. 

"Уфа"Россия Премьер Лигасининг жорий мавсуми биринчи даврасидан сўнг 25 очко билан 7-ўринда кетмоқда.

    Бошқа янгиликлар