"Ўзбекнефтгаз акционерлик жамияти ""UNG Petro" МЧЖ томонидан нефт маҳсулотларини сотиш ҳажмини ошириш бўйича импорт қилинган Аи-92 бензин сотуви йўлга қўйиилиши ҳақида маълум қилинган эди. Айни пайтда Фарғона водийсида Аи-92 русумли юқори сифатли бензинни истеъмолчиларга сотиш ташкил этилди. Компаниянинг минтақадаги ўнта автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаларида импорт маҳсулотлари истеъмолчиларга сотилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, "UNG Petro" Аи-92 русумли бензинни бошқа импорт қилувчи компанияларга нисбатан 14-15%га арзонроқ сотишни йўлга қўйди.
Яқин кунларда Фарғона водийсидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали Европа стандартларига жавоб берадиган дизел ёқилғиси ҳам савдога чиқарилади.
Истеъмолчиларнинг Телеграм каналдаги @UNG_Petro_Bot орқали билдирган фикрларига кўра, "UNG Petro" АЁҚШларида сотилаётган Аи-92 русумли бензиннинг сифати ва нархи ижобий деб баҳоланган.






