Аввалроқ, «Илҳом» театри жойлашган Тошкент шаҳридаги "Shodlik Palace" меҳмонхонаси тўлиқ реконструкция қилиниши муносабати билан апрелга қадар бинони бўшатиб қўйиш сўралган эди. Меҳмонхонанинг янги эгаси "Ofelos Plaza" компанияси реконстукция ишлари Шайхонтоҳур туман ҳокимияти талаби билан амалга оширилаётганини маълум қилган.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимияти Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг "Shodlik Palace" меҳмонхонасини реконструкция қилиш ташаббуси билан чиққанига оид маълумотни ўрганмоқда, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.
Бу масала аниқлаштирилгач, унинг тафсилотлари ҳақида яна маълумот берилади, "Shodlik Palace" биноси хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида эмаслигини ҳам қайд этиб ўтган.






