АсосийJamiyat

Самарқандда “муддатли ҳарбий хизматга яроқли” қилиб бераётган шифокор 600 АҚШ доллари билан қўлга тушди

'Самарқандда “муддатли ҳарбий хизматга яроқли” қилиб бераётган шифокор 600 АҚШ доллари билан қўлга тушди'ning rasmi

 

Ҳарбий хизматга юбориш учун таъмагирлик қилган шифокор ушланди, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда аниқланишича, Каттақўрғон шаҳар тиббий чақирув комиссияси катта врачи Т.И. фуқаро Х.Ш.га унинг ўғли А.Т.ни оёғи ясси эканлиги ва тиббий кўрикда “муддатли ҳарбий хизматга яроқсиз” деб топилганлигини айтади. Лекин шифокор танишлари орқали муддатли ҳарбий хизматга юбориш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига эса 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар